
Барселона ярим ҳимоячиси Педри жароҳат олиб, сафдан чиққанини тасдиқланди. "Кўк-анорранглилар" матбуот хизмати хабарига кўра, 22 ёшли футболчининг чап сон икки бошли мушкули дистал қисми йиртилган.
Ҳозирча Педрининг тикланиш муддати ҳақида расмий маълумот берилмаган. Аввалроқ футболчи миллий терма жамоалар ўйинлари учун ноябр ойида бериладиган танаффусгача "Барселона" ўйинларида қатнашолмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Айни дамда "Барселона" Ла Лига доирасидаги "Эльче"га қарши ўз майдонидаги учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Мазкур ўйин якшанба, 2-ноябрь куни бўлиб ўтади.
"Барселона" Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва "Реал"дан беш очкога ортда қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар