date

Ювентус ғалабасиз серияни тўхтатди

Ювентус ғалабасиз серияни тўхтатди
А Серия доирасидаги тўққизинчи тур учрашувида Туриннинг "Ювентус" жамоаси ўз майдонида "Удинезе"ни қабул қилди. Ўйин мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ушбу натижа "Ювентус"га барча мусобақалардаги саккизта ўйиндан иборат ғалабасиз серияни тўхтатишга имкон берди. Жамоа сўнгги марта 13-сентябр куни "Интер"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этган эди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, "Удинезе"га қарши ўйин "Кекса синьора" учун бош мураббий Игор Тудор истеъфосидан кейинги биринчи учрашув бўлди. Ҳозирги вақтда "Ювентус" Италия чемпионати турнир жадвалида 9 та ўйиндан кейин 15 очко билан еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ювентус ғалабасиз серияни тўхтатди