date

Камавинга Англияга ўтишни режалаштирмаяпти

Камавинга Англияга ўтишни режалаштирмаяпти
“Реал” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Англия Премер-лигасининг топ клубларидан бирига ўтишни режалаштирмаяпти. “Челси” француз футболчиси учун 75 миллион евро таклиф қилишга тайёр, аммо Камавинга бутун эътиборини “Реал” сафида ўйнашни давом эттиришга қаратган.

Бу ҳақда Transfer News Live Defensa Centralга таянилиб хабар берди. Маълум қилинишича, “қаймоқранглилар” бош мураббийи Хаби Алонсо Камавингани жамоада сақлаб қолиш ниятида.

Айниқса, футболчининг “Барселона”га қарши ўйинда Педри билан курашдаги ажойиб ўйини мураббийга катта таассурот қолдирган. Ҳозиргача Камавинга “Реал” таркибида 188 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва жамоадошлари учун 10 та голли узатма амалга оширган.

Футболчининг ёши 22 да.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Камавинга Англияга ўтишни режалаштирмаяпти