
Барселона Италия чемпиони Наполи жамоасида тўп сураётган ярим ҳимоячи Скотт Мактоминайни ўз сафига қўшиб олишни кўриб чиқмоқда. ESPN хабарига кўра, Шотландиялик футболчи Неаполдан кетиб, Англияга қайтишни хоҳлаётган бўлса-да, А Сериядаги муваффақиятидан сўнг бошқа Европа топ-чемпионатларидан ҳам таклифлар бўлиши мумкин.
Манбага кўра, Барселона Мактоминайни трансфер қилиш имкониятини жиддий ўрганмоқда. Аммо Наполи яқин келажакда ўз футболчисини қўйиб юборишга тайёр ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.
Трансфермаркт портали маълумотига кўра, 28 ёшли Мактоминайнинг трансфер қиймати 50 миллион евро қилиб баҳоланган. Унинг Италия чемпионлари билан тузган шартномаси 2028 йилгача амал қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар