date

Влахович: Мавсумда 100 гол уришни хоҳлайман

Влахович: Мавсумда 100 гол уришни хоҳлайман
“Ювентус” ҳужумчиси Душан Влахович “Удинезе”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. Мазкур учрашув Италия А Сериясининг тўққизинчи турида бўлиб ўтиб, 3:1 ҳисобида “Ювентус” фойдасига якунланди.

“Мавсумда 100 гол уришни хоҳлардим. Мухлисларимизга олқишлари учун миннатдорчилик билдираман.

Мен ўзимни жамоанинг етакчиси деб ҳисобламайман. Бир ярим йил ичида бизда учта мураббий алмашди, бу ҳаммамизнинг айбимиз.

Мистер Тудорнинг қилган ишлари учун миннатдорман”, — дея Влаховичнинг сўзларини журналист Николо Скира келтирди. Жорий мавсумда сербиялик ҳужумчи барча турнирларда 12 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

1-ноябр куни “Ювентус” сафарда “Кремонезе”га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Влахович: Мавсумда 100 гол уришни хоҳлайман