date

ПСЖ ярим ҳимоячиси жароҳат олди

ПСЖ ярим ҳимоячиси жароҳат олди
ПСЖнинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дезире Дуэ Франция чемпионатининг 10-турида "Лорьян" жамоасига қарши баҳсда жароҳат олди. Lequipe нашрининг хабар беришича, 20 ёшли вингер сон жароҳати сабаб икки-уч ҳафта давомида сафдан чиқади.

Жорий мавсумда Дуэ саккизта ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва учта голли узатма берди. "ПСЖ" ва "Лорьян" ўртасидаги баҳс кутилмаган тарзда 1:1 ҳисобида якунланди.

Ушбу натижадан сўнг Луис Энрике шогирдлари Франция чемпионати турнир жадвалида энг яқин таъқибчидан бир очко фарқ билан пешқадамликни давом эттиришмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ ярим ҳимоячиси жароҳат олди