date

"Леон" клуби Хамес Родригес билан шартномани узайтирмайди

"Леон" клуби Хамес Родригес билан шартномани узайтирмайди
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хамес Родригес жорий мавсум якунида Мексиканинг "Леон" клубини тарк этади. Клуб колумбиялик футболчи билан янги шартнома имзоламасликка қарор қилган. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 34 ёшли футболчининг "Леон" билан амалдаги шартномаси декабр ойи охирида якунланади. Хамес Мексика чемпионатида қолиши мумкин, чунки унинг хизматларига бир нечта бошқа клублар қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, унинг МЛСда фаолиятини давом эттириш имконияти ҳам мавжуд.

2025/2026-йилги мавсумда ярим ҳимоячи Мексика чемпионатида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Леон" клуби Хамес Родригес билан шартномани узайтирмайди