date

"Барселона" Левандовскига ўринбосар изламоқда

"Барселона" Левандовскига ўринбосар изламоқда
Нигериялик марказий ҳужумчи Виктор Осимхен, ҳозирда Туркиянинг "Галатасарой" жамоасида тўп сураётган футболчи, Европанинг энг йирик клубларидан бирига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Барселона" африкалик ҳужумчини ўз сафига қўшишни режалаштирмоқда. Виктор Осимхен "кўк-анорранглилар" жамоасида тажрибали поляк ҳужумчиси Роберт Левандовскининг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Виктор Осимхеннинг трансфер нархи 75 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳужумчининг Истанбул клубидаги шартномаси 2029 йилгача амал қилади.

Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи 9 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" Левандовскига ўринбосар изламоқда