date

"Барселона" собиқ президенти: атиги икки очко ортда қолмоқда...

"Барселона" собиқ президенти: атиги икки очко ортда қолмоқда...
"Барселона" клуби собиқ президенти Жоан Гаспар Испания чемпионатининг дастлабки ўн туридан сўнг, жамоанинг Мадриднинг "Реал" клубидан ортда қолишига муносабат билдирди.

- "Барселона" "Реал Мадрид"дан беш эмас, балки атиги икки очко ортда қолмоқда. Нимага? Агар Испания чемпионатида ғалабани ўйлаётган бўлсак, буни фақат "Барселона"да бўлиб ўтадиган "Эл-Класико"дан кейин айта оламиз", - дейди Гаспар AS нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида "Реал Мадрид" ўз майдони — "Сантьяго Бернабеу"да "Барселона"ни қабул қилди. Хаби Алонсо бошчилигидаги "қаймоқранглилар" ушбу учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Айни дамда "Реал Мадрид" 27 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. "Барселона" эса 22 очко жамғариб, Ла Лигада иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" собиқ президенти: атиги икки очко ортда қолмоқда...