date

Хаби Алонсо "Реал"ни етакчи қилади

Хаби Алонсо "Реал"ни етакчи қилади
"Ростов" ва Москванинг ЦСКА жамоалари собиқ футболчиси Павел Мамаев Мадриднинг "Реал" клуби истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, испан мураббий Хаби Алонсо "Реал"ни устун мавқега олиб чиқиши мумкин.

"Агар Хаби узоқ вақт давомида ишласа, "Реал"нинг ғалабалари давомий бўлади. Менимча, у ўз ишига тўлиқ профессионал ёндошади", - деди Мамаев SMOL FM YouTube-каналида ўтказилган дастурда.

Эслатиб ўтамиз, 43 ёшли испан мутахассиси жорий йилнинг ёзида "қироллик клуби" бош мураббийи этиб тайинланган эди. Алонсо Мадрид клуби билан уч йиллик шартнома имзолаган.

Ла Лигада ўтказилган ўн турдан сўнг, "Реал" 27 очко тўплаб, 5 очколик фарқ билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо "Реал"ни етакчи қилади