date

Марко Верратти: "ПСЖдан кейинги ҳаётимда бахтлиман"

Марко Верратти: "ПСЖдан кейинги ҳаётимда бахтлиман"
Қатарнинг "Ал-Духайл" клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти Доха шаҳридаги ҳаётидан ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

"Орадан икки ярим йил ўтди ва мен ўзимни тобора яхши ҳис қиляпман. Бу ажойиб шаҳар, ҳаёт бу ерда бироз секинроқ оқади. Бу менга керак эди.

Мен оилам билан вақт ўтказишдан анча кўпроқ завқланмоқдаман. Бу ерда, жумладан, футбол жиҳатидан ҳам, ўзимни чинакам бахтли ҳис қиляпман", - деди Верратти Foot Mercato нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Верратти 2023 йилда ПСЖни тарк этган эди. У дастлаб икки йил давомида Қатарнинг "Ал-Араби" клуби сафида тўп сурди, 2025 йилда эса "Ал-Духайл" клубига ўтди.

32 ёшли италиялик ярим ҳимоячи ўз фаолиятини муваффақиятли давом эттирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марко Верратти: "ПСЖдан кейинги ҳаётимда бахтлиман"