
“Наполи” ҳужумчиси Ромелу Лукаку август ойида “Олимпиакос”га қарши ўртоқлик ўйинида сонидан жиддий жароҳат олган эди. Бельгиялик футболчи операциядан воз кечиб, консерватив даволаниш усулини танлаган.
Calciomercato хабарига кўра, ҳозирда Лукаку сўнгги тиббий текширувлардан ўтмоқда. “Наполи” вакиллари вазиятни оптимистик баҳолашмоқда ва ҳужумчи декабр ойида ўйинга тайёр бўлади, деб умид қилишмоқда.
Шу билан бирга, неаполликлар шошилмасликка қарор қилишган. Лукаку аввал спорт залда мушакларини мустаҳкамлаши, сўнгра оптимал спорт формасини тиклаши лозим.
Ромелу фақатгина тўлиқ тайёр бўлгандагина майдонга тушади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар