
Барселона дарвозабони Войтсех Шесни футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонлар ҳақида гапирди. У "Буффон, Лев Яшин, Мануэль Нойер, Петр Чех...
ва албатта мен – нега бўлмасин?" дея ўз фикрларини билдирди. Аммо у ўзини ушбу рўйхатга қўшганида ҳазиллашганини қўшимча қилди.
Совет дарвозабони Лев Яшин футбол тарихида "Олтин тўп" мукофотини қўлга киритган ягона дарвозабон ҳисобланади. У мазкур мукофотни 1963-йилда қўлга киритган.
Лев Иванович 1990-йилда оламдан ўтган. "Барселона" ҳозирда Ла Лиганинг мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ўтган дам олиш кунлари Каталония клуби "Реал"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Шунингдек, Шесни ўша ўйинда пенальти зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.