
Ливерпулнинг ўнг қанот ҳимоячиси Жереми Фримпонг яқин орада жамоасига ёрдам бера олмайди. Голландиялик футболчи Чемпионлар лигаси доирасида Франкфуртнинг Айнтрахт жамоасига қарши ўйинда олган жароҳати сабаб охирги икки учрашувни ўтказиб юборди. 
Журналист Люис Стилнинг хабарига кўра, 24 ёшли футболчининг яқин ўйинларда майдонга тушиши кутилмаяпти – у тахминан 6 ҳафта давомида сафдан чиқади. Ливерпул Жереми Фримпонгни ўтган ёзда Леверкузеннинг Байер клубидан сотиб олган эди. 
Футболчи Арне Слот жамоаси учун барча мусобақаларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди. Шанба куни мерсисайдликлар ўз майдонида Премьер-лига доирасида Астон Вилла жамоасини қабул қилишади. 
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 