date

Экс-Атлетико ўйинчиси: "Ямалга ёрдам керак"

Экс-Атлетико ўйинчиси: "Ямалга ёрдам керак"
Мадриднинг "Атлетико" клубининг собиқ футболчиси Габи Фернандес "Барселона" вингери Ламин Ямалнинг муаммолари ҳақида ўз фикрларини билдирди. 18 ёшли футболчи сўнгги вақтларда спортдаги ютуқларидан кўра кўпроқ можароларга аралашётганлиги билан муҳокамада бўлмоқда.

"Ламиннинг қанча муаммоси борлигини билмайман, аммо ҳозирда у майдондан кўра кўпроқ ташқарисидаги фаолияти билан диққатни тортмоқда. Ямал - фантастик футболчи, аммо унинг атрофидаги вазиятлар унга фойда келтирмаяпти.

Унга катта масъулият юкланган. Биз унга ёрдам беришимиз керак, уни йўқ қилишга уринмаслигимиз лозим", деди "матрасчилар"нинг собиқ ярим ҳимоячиси испан матбуотига берган интервьюсида.

Жорий мавсумда Ламин Ямал "Барселона" сафида 8 та ўйинда 3 та гол уриб, 5 та голли узатма амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Экс-Атлетико ўйинчиси: "Ямалга ёрдам керак"