date

"Монако" мураббийи Погба ҳақидаги хабарни изоҳлади

"Монако" мураббийи Погба ҳақидаги хабарни изоҳлади
"Монако" жамоаси бош мураббийи Себастьен Поконьоли ярим ҳимоячи Пол Погбанинг ҳолати ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ, 32 ёшли француз футболчиси "Париж"га қарши бўлиб ўтадиган учрашув учун "Монако" таркибига киритилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Ҳа, бу эҳтимолдан ҳоли эмас. У ҳали олдинда маълум бир юклама билан машғулот ўтказиши керак. Агар ўзини яхши ҳис қилса, биз режамизга мувофиқ ишни давом эттирамиз", — деди Поконьоли Foot Mercato нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Пол Погба жорий ёзда "Монако" сафига қўшилган бўлса-да, ҳозирча жамоа учун дебют қилмаган. Франция чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Монако" ва "Париж" ўртасидаги учрашув 1 ноябрь куни соат 21:00 да бошланиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Монако" мураббийи Погба ҳақидаги хабарни изоҳлади