"Барселона" дарвозабони: Роналду энг машҳур одам

"Барселона" дарвозабони: Роналду энг машҳур одам
Қисқача

Барселона дарвозабони Войцех Шчесни телефонидаги энг машҳур одам Криштиану Роналду эканини айтди. У Роналдунинг рақами телефонида борлигини, аммо унга қўнғироқ қилмаслигини билдирди. Шчесни ва Роналду аввал Туриннинг Ювентус жамоасида бирга тўп суришган. 40 ёшли португалиялик ҳужумчи ҳозир Саудия Арабистонининг Ал-Наср клубида ўйнамоқда ва унинг шартномаси 2027 йилнинг июн ойигача амал қилади.

"Барселона" дарвозабони: Роналду энг машҳур одам
"Барселона" клуби дарвозабони Войцех Шчесни ўз телефонидаги энг машҳур одамни маълум қилди. Унга кўра, бу беш карра "Олтин тўп" соҳиби Криштиану Роналду.

"Телефонимдаги энг машҳур одам ким? Роналду. Аммо унга қўнғироқ қилмайман. Ишонинг, унинг рақами телефонимда бор", - деди поляк футболчи Barca Universal нашрига берган интервьюсида.

Шчесни ва Криштиану Роналду аввал Туриннинг "Ювентус" жамоасида бирга тўп суришган. Айни пайтда 40 ёшли португалиялик ҳужумчи Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг шартномаси 2027 йилнинг июн ойигача амалда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар