
29 октябр куни Андижонда Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтди. Унда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси “Бухоро” жамоасига қарши майдонга тушди.
Ўйин пойтахт клуби фойдасига якунланди. “Пахтакор” бир гол уриб, Ўзбекистон Кубогини 14-бор ўз музейига олиб кетди. 
Бугун “Бухоро” клуби раҳбарияти ўз жамоасига Кубокдаги ғалаба учун мукофот ваъда қилгани маълум бўлди. Агар жамоа ғалаба қозонганида, бош мураббийга Tahoe автомобили берилиши, футболчиларга эса Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар (модели аниқланмаган) ва қўшимча равишда 50 миллион сўмдан мукофот пули тақдим этилиши айтилган. 
“Пахтакор” директори Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам ўз жамоаси футболчиларини мукофотсиз қолдирмагани эҳтимолдан йироқ. Бироқ ҳозирча пойтахт клуби ўйинчилари Кубок ғалабаси учун қандай мукофот олгани ҳақида маълумот берилмаган.
“Бухоро” мураббийига финалдаги ғалаба учун Tahoe ваъда қилинган экан
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 