
Италия спорт вазири Андреа Абоди "Милан" ва "Комо" жамоалари ўртасидаги А Серия ўйинини Австралияда ўтказиш ғояси юзасидан ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.
"Ҳар кимнинг ўз фикри бор. Лига раҳбарияти қарорини мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда қабул қилган деб ўйлайман. Ижобий томонларини ҳам излашимиз керак. Шубҳасиз, бу ўз мухлисларига нисбатан маълум бир ҳурматсизликдир, чунки жамоалар ўз стадионларида ўйнаши керак", — деди Абоди. 
Мазкур ўйин 8 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган, аммо "Сан-Сиро" стадиони Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимига тайёргарлик кўрилаётганлиги сабабли бўш бўлмайди.
УЕФА ва Австралия Футбол Федерацияси ўйинни Перт шаҳрида ўтказишга розилик берган бўлса-да, Осиё Футбол Конфедерацияси ва ФИФА ҳали бу ғояни тасдиқламаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! 
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 