
Италиянинг "Рома" клуби ҳужумчиси Эван Фергюсон жароҳат сабаб майдондан ташқарида қолди. Бу ҳақда Football Italia хабар берди. 
21 ёшли марказий ҳужумчи А Сериянинг сўнгги турида "Парма"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. Ўйиннинг 7-дақиқасида Фергюсон рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди ва майдонни тарк этишга мажбур бўлди. 
Футболчининг ўнг оёқ тўпиғи пайлари чўзилгани аниқланган. Ирландиялик ҳужумчи "Брайтон" клубидан "Рома"га сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олинган эди. 
Таҳлилларга кўра, Фергюсон камида икки ҳафта давомида сафдан чиқади. У мавсумолди ўртоқлик ўйинларида бир неча бор гол уришга муваффақ бўлган, аммо расмий ўйинларда ўзини кўрсата олмай, 10 ўйинда фақат 1 голли узатмага муаллифлик қилган.
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 