
Собиқ "Ростов" футболчиси Виталий Дьяков "Манчестер Сити" ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холандни ҳақиқий тўпурар деб атади. Эксперт бу ҳақда "Евро-Футбол.Ру" интернет нашрига берган интервьюсида фикр билдирди. 
"Бундай ўйинчини қандай баҳолаш мумкин? У энг юқори даражада ўйнайди, дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирида майдонга тушади ва гол уради... 
Ҳа, шериклари унга кўп имкониятлар яратади, лекин бу унинг супер тўпурар эканлигини инкор қилмайди. У клубда ҳам, терма жамоада ҳам гол урмоқда. У ҳақиқий тўпурар", – деди Дьяков.
Жорий мавсумда 25 ёшли Холанд "Манчестер Сити" сафида барча мусобақаларда 12 ўйинда қатнашиб, 15 та гол урди ва битта голли узатма амалга оширди.
Норвегия терма жамоаси сафида эса у 46 та ўйинда майдонга тушиб, 51 та гол киритган.
 
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 