
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска ҳужумкор ярим ҳимоячи Коул Палмернинг ҳолати ҳақида маълумот берди.
"Мен унга нонушта пайтида айтдим: 'Бир ҳафтадан кейин қайтасан', у эса кулиб юборди. Бизнинг режамиз ўзгармаган, вақт кўрсатади," — деди Мареска матбуот анжуманида. Октябр ойи ўрталарида Мареска Палмерга тикланиш учун олти ҳафта кераклигини айтган эди.
"Челси" сардори 20 сентябр куни охирги марта майдонга тушган эди. У декабр ойида футболга қайтиши кутилмоқда.
1 ноябр, шанба куни "Челси" Англия чемпионати доирасида сафарда "Тоттенҳем"га қарши ўйин ўтказади. Лондон дербиси Тошкент вақти билан соат 22:30 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.