
Янги бош мураббий Лучано Спаллетти "Ювентус" клубига келиши бўйича фикр билдирди.
"Дастлабки таассуротлар ажойиб. Ҳаммамиз бу клубнинг тарихини, ташкилотини яхши биламиз. Бу ерда ҳар доим юқори талаблар мавжуд, лекин "Ювентус"нинг бир қисмига айланиш ва барчасини ичкаридан кўриш – фантастика," – деди Спаллетти матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 66 ёшли Спаллетти "Ювентус" бош мураббийлигида Игор Тудор ўрнини эгаллади. Италия чемпионатининг тўққиз туридан сўнг, Турин клуби турнир жадвалида 15 очко билан еттинчи ўринда бормоқда.
1 ноябр куни Спаллетти шогирдлари сафарда "Кремонезе"га қарши майдонга тушади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.