
Рома клуби директори Фредерик Массара Пауло Дибала ва Лоренсо Пеллегрини билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар ҳали бошланмаганини тасдиқлади. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.
Ушбу футболчиларнинг шартномалари мавсум охирида ниҳоясига етади. "Биз бу вазиятдан хабардормиз, лекин ҳозирда барча эътиборимиз ўйинларга қаратилган.
Шартномаси якунланаётган футболчилар клубга юқори профессионаллик ва садоқат кўрсатмоқда. Ҳозирча улар билан музокараларни бошламаганмиз", - деди Массара.
31 ёшли Дибала жорий мавсумда 8 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. У 2022-йилнинг ёзида "Ювентус" билан шартномаси тугагач, эркин агент сифатида "Рома"га келиб қўшилган.
Пеллегрини эса клуб академияси тарбияланувчиси бўлиб, бу мавсумда 5 ўйин ўтказиб, "Лацио"га қарши ўйинда ғалабали гол урган. У май ойидан август ойигача жароҳат сабабли ўйинларда қатнашолмаган.
Массара шунингдек, молиявий чекловлар туфайли жамоа қишки трансфер ойнасида катта харидлар қилишни режалаштирмаётганини ҳам таъкидлади.
Рома Дибала билан шартномани узайтирмаяпти
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг