
Эрлинг Холанд соғлиғидаги муаммолар сабаб "Сити"нинг Лига Кубоги доирасидаги "Суонси"га қарши ўйинида қатнашмади. Жума куни Хосеп Гвардиоладан матбуот анжуманида норвегиялик футболчининг ўйинга тайёрлиги ҳақида сўрашди. 
"Холанд ўйинга тайёрми? Ҳа. Родри-чи? Ҳозирча аниқ эмас, лекин умид қиламанки, у биз билан майдонга тушади. 
Родри ҳам, бошқа 18 футболчи каби, ўйинда қатнашишни хоҳлайди. У бир неча марта сафдан чиққан, лекин унинг жамоамиз учун нақадар муҳимлигини ҳаммамиз биламиз", - деди Гвардиола журналистларга. 
"Манчестер Сити" ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Гвардиола шогирдлари биринчи ўриндаги "Арсенал"дан 6 очко орқада қолмоқда. 
Якшанба, 2 ноябрь куни "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни қабул қилади.
Гвардиола: Холанд ўйинга тайёр
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 