
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўз ўйинидаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди. Франциялик юлдуз 2024 йилнинг ёзида "Реал" сафига қўшилган.
У бунгача "ПСЖ" ва "Монако" клубларида тўп сурган. "Беш йил ичида ўзгардимми?
Умид қиламанки, ҳа. Чунки бу футболчи учун табиий жараёндир.
Доим ривожланиш керак. Агар ўша жойда қолиб кетганимда, бу яхши ҳолат бўлмас эди.
Ўйлайманки, мен кўп нарсани ўргандим, хатоларим сабаб инсон сифатида ҳам яхшиланишга эришдим. Яхшилик сари ўзгариш ҳар доим фойдали.
Ҳозир мен энди аввалгидек эмасман", – дейди 26 ёшли футболчи Madrid Universal нашрига берган интервьюсида. Жорий мавсумда Килиан Мбаппе "Реал" таркибида 13 ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол уришга муваффақ бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар