date

Монако – Париж: Головин асосий таркибда бўладими?

Монако – Париж: Головин асосий таркибда бўладими?
Франция чемпионатининг 11-тури доирасида "Монако" ўз майдонида "Париж"ни қабул қилади. Ушбу ўйин учун жамоаларнинг эҳтимолий бошланғич таркиблари ҳақида фикр билдирамиз.

"Монако"нинг тахминий таркиби: Кён (дарвозабон), Уаттара, Мависса, Салису, Керер, Дьятта, Тезе, Кулибали, Головин, Балогун, Аклуш. "Париж"нинг тахминий таркиби: Нкамбадио (дарвозабон), Оллила, Отавио, Мбу, Шерги, Маршетти, Лис-Мелу, Максим Лопес, Саймон Мозес, Жеббель, Кеббаль.

"Монако" жамоасида Эрик Дайер, Денис Закария, Ламин Камара, Кайо Энрике ва Поль Погба жароҳатланган. "Париж" таркибида эса Жюльен Лопес, Ноа Сангюи ва Пьер-Ив Амель жароҳат олган, шунингдек, Тибо де Смет дисквалификация қилинган.

Олдинги ўйинда "Монако" сафида захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этган Александр Головин бу сафар асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, "Монако" ўша учрашувда "Нант"ни 5:3 ҳисобида мағлуб этганди.

Бугун, 1-ноябр куни "Монако" ва "Париж" ўртасидаги тўқнашув "Луи II" стадионида Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади. Ўйиннинг матнли онлайн трансляциясини кузатиб боришни унутманг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Монако – Париж: Головин асосий таркибда бўладими?