date

Мбаппе Анчелотти ва Алонсони солиштирди

Мбаппе Анчелотти ва Алонсони солиштирди
Мадриднинг "Реал" клуби етакчиси Килиан Мбаппе жамоанинг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти ва ҳозирги устоз Хаби Алонсо ўртасидаги фарқлар ҳақида гапирди. "Менинг фаолиятим давомида бир қанча мураббийлар билан ишлашга тўғри келган.

Ҳар бир мутахассиснинг ўзига хос фалсафаси бор. Алонсо Анчелоттидан фарқ қилади.

Хабининг ўзига хос ёндашуви бор, жамоа аллақачон унинг талабларини тушуниб етди. Бу мавсумда биз олдинга силжияпмиз.

"Реал" тўғри йўлда, жамоа совринларга эришишга интиламоқда", – деди франциялик ҳужумчи Marca нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Алонсо ўтган ёзда "қироллик клуби" бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди.

Ла Лига доирасидаги ўн тур якунларига кўра, "Реал" мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе Анчелотти ва Алонсони солиштирди