
Россиялик ярим ҳимоячи, "Монако" клуби ўйинчиси Александр Головин қиз дўсти билан ажрашди. Айни дамда унинг юраги бўш.
Бу ҳақда футболчининг агенти Александр Клюев маълум қилди, бироқ у футболчининг шахсий ҳаёти ҳақида ортиқча тафсилотларни ошкор қилмади. "Шундай дейлик, қиз дўсти бор эди.
Ҳозир эса йўқ", - деди Клюев "РБ Спорт" нашрига берган интервьюсида. Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Головин Новосибирсклик модел Ангелина Ващенко билан учрашаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жуфтлик Монакода яшаб келган ва тўйга тайёргарлик кўраётгани айтилган эди. 2025/2026 йилги мавсумда россиялик футболчи барча турнирларда жами 6 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар