date

Барселона Решфордни харид қилиши мумкин

Барселона Решфордни харид қилиши мумкин
Каталониянинг "Барселона" клуби инглиз ҳужумчиси Маркус Решфорднинг ўйин савиясидан мамнун. "Кўк-анорранглилар" 28 ёшли футболчини "Манчестер Юнайтед"дан сотиб олишни кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда. Трансфер фақат бир шарт билан амалга ошиши мумкин — агар Маркус маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлса.

Чунки "Барселона"да унга "Манчестер Юнайтед"да таклиф қилинган шартларни таъминлаш имконияти йўқ. Решфорд 2025 йил ёзида "қизил иблислар"дан "кўк-анорранглилар" сафига ижара асосида келган эди.

Унинг шартномаси 2026 йилнинг июн ойигача амал қилади. Жорий мавсумда Маркус Ла Лига доирасида ўнта ўйинда майдонга тушди.

У бир гол уриб, тўртта голли узатма амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Барселона Решфордни харид қилиши мумкин