date

Манчестер Юнайтед Маркус Рэшфорд билан хайрлашишга тайёр

Manchester Yunayted Markus Reshford bilan xayrlashishga tayyor

Манчестер Юнайтед раҳбарияти Маркус Рэшфорднинг клубдаги келажаги йўқлигини маълум қилди. Ҳозирда Барселона сафида ижара асосида тўп сураётган ҳужумчи келаси мавсумда "Олд Траффорд"га қайтмайди. Клуб инглиз футболчисининг юқори маошидан халос бўлишни мақсад қилган. Бу ҳақда Гоал.ком хабар беради.

Рэшфорд яқинда ижтимоий тармоқларда Манчестер Юнайтеднинг Чемпионлар лигасига қайтиши муносабати билан илиқ фикр қолдирган бўлса-да, бу клубнинг қарорини ўзгартирмади. Жамоа мураббийлар штаби ва раҳбарият футболчини таркибга қайтариш режаси йўқлигини тасдиқлади.

Вазиятни Барселонанинг футболчини доимий равишда сотиб олиш борасидаги иккиланиши мураккаблаштирмоқда. Каталонияликлар 28 ёшли ҳужумчини 26 миллион фунт стерлинг евазига харид қилиш ҳуқуқига ега, аммо унинг мавсум охиридаги пасайган формаси туфайли якуний қарорга келишгани йўқ.

Маркус Рэшфорд 2024-йилнинг декабр ойидан буён Манчестер Юнайтед таркибида майдонга тушмади. Унинг клуб билан муносабатлари ёмонлашган, айниқса, 10-рақамли либосдан маҳрум бўлганидан сўнг, томонлар ўртасидаги алоқалар узилгани ойдинлашди.

Бош мураббий Майкл Керрик футболчининг келажаги борасида аниқ бир гап айтишдан тийилмоқда. Барселона 15-июнга қадар сотиб олиш бандини фаоллаштириши керак, акс ҳолда Рэшфорднинг фаолияти борасидаги ноаниқлик янада кучаяди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Юнайтед Маркус Рэшфорд билан хайрлашишга тайёр