
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзининг "қироллик" клубидаги фаолиятида энг эсда қолган гол ҳақида гапирди. "Мен одатда сўнгги голни эслайман.
Аммо бу сафар "Сантьяго Бернабеу" стадионида "Бетис" дарвозасига киритган илк голимни алоҳида таъкидламоқчиман. Бу гол "Реал" сафидаги фаолиятим учун муҳим бошланиш бўлган.
У пайтлар жуда ёқимли хотиралар қолдирган", – деди француз футболчиси Marca газетаси орқали. 26 ёшли форвард "Реал" сафига 2024 йилнинг ёзида қўшилган бўлиб, шартномаси 2029 йилнинг ўртасигача мўлжалланган.
Жорий мавсум Ла Лигада Мбаппе 10 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар