Виейра «Женоа» бош мураббийлигидан бўшатилди

Виейра «Женоа» бош мураббийлигидан бўшатилди

Виейра «Женоа» бош мураббийлигидан бўшатилди
Француз мутахассиси Патрик Виейра Генуянинг «Женоа» клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Италия клуби собиқ мураббийга қилган ишлари учун миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятида муваффақият тилади. Эслатиб ўтамиз, Виейра ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён «Женоа»ни бошқариб келаётган эди.

Жорий мавсумда генуяликлар Италия чемпионатида муваффақиятсиз ўйин кўрсатмоқда. Тўққиз турдан сўнг «Женоа» атиги уч очко тўплаган ва А Серия турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар