date

Манчестер Юнайтед 80 млн евролик ярим ҳимоячини нишонга олди

Манчестер Юнайтед 80 млн евролик ярим ҳимоячини нишонга олди
22 ёшли "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда Caught Offside журналистлари хабар бермоқда.

"Қизил иблислар" футболчини қишки трансфер ойнасида қўлга киритишга ҳаракат қилишади. "Ўрмончилар" эса ярим ҳимоячини 80 миллион еврога баҳолашмоқда.

Андерсон "Ноттингем Форест" билан 2029 йилнинг ўртасигача шартнома тузган. 2025/2026 йилги мавсумда Андерсон 12 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали футболчининг қийматини 45 миллион евро деб баҳолаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Юнайтед 80 млн евролик ярим ҳимоячини нишонга олди