
Бундеслига пастки ўринларида жойлашган "Ҳайденҳайм" ўз майдонида "Айнтрахт" клубини қабул қилди. Мезбонлар тўпни деярли назорат қила олишмади, бироқ кўплаб имкониятлар яратиб, биринчи бўлимни Буду Зивзивадзенинг аниқ зарбаси туфайли 1:0 ҳисобида якунлашди.
Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар бурчак тўпи орқали ҳужум уюштиришди ва Эллиес Скирининг бош билан берган зарбаси дарвоза устунига тегди. 55-дақиқада Натанил Брауннинг узатмаси ва Расмус Кристенсеннинг бош зарбаси ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
"Ҳайденҳайм" 5 очко билан турнир жадвалидаги энг пастки поғонада қолди, "Айнтрахт" эса олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг