
Тоттенҳэм ўз майдонида Челсига қарши ўйинда мағлубиятга учради (0:1). Премьер-лиганинг ўнинчи турида бўлиб ўтган баҳсда ягона голни 34-дақиқада Жоау Педро киритди.
Ушбу ўйинда "шпорлар" ўз имкониятларидан унумли фойдалана олмади. Статистика шуни кўрсатадики, Томас Франк бошчилигидаги жамоанинг умумий кутилган голлари кўрсаткичи (xG) атиги 0,05 ни ташкил этди.
Бу эса 2012/13-йилдан бошлаб маълумотлар йиғилган давр мобайнида клубнинг энг паст кўрсаткичи ҳисобланади, дея хабар бермоқда Opta. Майдон эгалари фақат уч марта дарвоза томон зарба бера олишди, Челси эса 15 марта зарба йўллади.
Тоттенҳэм жамоаси ҳозирда 17 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Челси ҳам худди шунча очкога эга, аммо тўплар фарқи ёмонлиги сабабли уларга нисбатан бир поғона паст турибди.
Тоттенҳэм Премьер-лигада антирекорд ўрнатди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар