date

Арда Гюлер қандай жароҳат олгани маълум бўлди

Арда Гюлер қандай жароҳат олгани маълум бўлди
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер "Валенсия"га қарши ўйинда майдонни тарк этишга мажбур бўлди. 20 ёшли футболчи ўйинни асосий таркибда бошлади ва Килиан Мбаппенинг голига ассистентлик қилди.

Бироқ, танаффусдан сўнг у алмаштирилди. Журналист Гильермо Райнинг маълумотига кўра, туркиялик футболчи товон соҳасида енгил жароҳат олган.

"Реал" танаффусга 3:0 ҳисобига олдинда кириб борганлиги сабабли, Хаби Алонсо муҳим футболчисининг саломатлигини хавф остига қўймасликка қарор қилиб, уни алмаштирди. 4-ноябрь, сешанба куни "Реал" Чемпионлар Лигаси доирасида Англияда "Ливерпул"га қарши ўйин ўтказади.

Тахминларга кўра, Гюлер ушбу учрашувда майдонга тушиши мумкин, аммо тикланиш муддати бўйича аниқ маълумот ҳозирча йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арда Гюлер қандай жароҳат олгани маълум бўлди