date

Мбаппе Роналду рекордини янгилади

Мбаппе Роналду рекордини янгилади
Мадриднинг "Реал" футбол клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе яна гол урмасдан майдонни тарк этмади – у "Валенсия"га қарши ўйинда (4:0) дубль қайд этди. Француз футболчиси ўйиннинг дастлабки икки голини киритди, улардан бирини пенальти орқали амалга оширди.

Мбаппенинг Ла Лигада "қироллик клуби" таркибида ўтказган 45 ўйинида 44 та голга эришди. Шу тариқа, 26 ёшли форвард "Реал"нинг замонавий рекордини янгилади.

Бу рекорд аввалроқ Криштиану Роналдуга тегишли бўлиб, у ҳам "Реал" сафидаги дастлабки 45 ўйинда 43 та гол уришга муваффақ бўлган эди. Килиан Мбаппе "Реал"га 2024 йилнинг ёзида қўшилган эди.

Ўтган мавсумда у 31 та гол билан Ла Лиганинг энг яхши тўпурари бўлган ва ҳозирги мавсумда ҳам 13 та гол билан тўпурарлар пойгасида етакчи бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе Роналду рекордини янгилади