
“Ливерпул” сардори Виргил ван Дейк Англия Премьер-лигасида “Астон Вилла” устидан 2:0 ҳисобида қўлга киритилган ғалабадан сўнг журналистлар саволларига жавоб берди. “Биз кетма-кет тўрт учрашувдан бери мағлубиятга учраб келаётган эдик.
Ниҳоят, ғалаба қозониш ва дарвозамизни дахлсиз сақлаш ёқимли. Аммо бу фақат битта ғалаба, дам олишимиз ва навбатдаги ўйинга эътибор қаратишимиз керак.
Сўнгги ҳафталарда жамоамиз атрофида ортиқча шовқинлар кўпайиб кетди. Бу баъзи футболчиларимизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин, лекин биз бирлашишга ҳаракат қиламиз.
Биз ҳар доим ғалаба қозонишни ва мухлисларимизни хурсанд қилишни хоҳлаймиз, лекин ҳеч қачон кафолат йўқ – АПЛда рақобат даражаси жуда юқори. Олдимиздаги вазифалар устида ишлашни давом эттиришимиз керак.
Ортиқча суҳбатлардан узоқроқ бўлишимиз ва ишимизга диққатни жамлашимиз зарур”, – деди ван Дейк TNT Sports билан суҳбатда. 4-ноябр куни “Ливерпул” Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг “Реал” клубини қабул қилади.
Ван Дейк: "Ортиқча шовқинлардан узоқроқ бўлишимиз керак"
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар