date

Вальверде Мбаппенинг ютуқларини баҳолади

Вальверде Мбаппенинг ютуқларини баҳолади
Мадриднинг "Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде жамоадоши Килиан Мбаппенинг ўйинлари ҳақида ўз фикрларини билдирди. Шанба куни франциялик ҳужумчи Ла Лига доирасида "Валенсия"га қарши ўйинда дублга эришди (4:0).

"Умид қиламанки, Килиан голлар уришда ва ўйиндан завқ олишда давом этади. У ҳали ҳам "Реал"да кўп нарсаларга эришиши мумкин.

Мбаппе дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ва бу унинг муваффақиятли бўлишига сабаб бўлади. Бизнинг вазифамиз унга имкони борича сифатли имкониятлар яратиб беришдир", – дея Вальверденинг сўзларини келтиради Madrid Universal.

Килиан Мбаппе ушбу мавсумда Хаби Алонсо бошқарувидаги жамоада барча мусобақаларда 14 ўйинда 18 та гол уришга муваффақ бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вальверде Мбаппенинг ютуқларини баҳолади