
"Ливерпул" Англия Премьер-лигасидаги узоқ кутилган ғалабасини қўлга киритди. Жамоа ўз майдонида "Астон Вилла"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувдаги голларни Муҳаммад Салах ва Райан Гравенберх мос равишда 45- ва 58-дақиқаларда киритишди. "АПЛ ва Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликлар сериясидан кейин ғалаба қозониш жуда муҳим эди.
Олдимизда муҳим ўйинлар бор ва мен жамоамиз тўғри йўлга қайтганидан хурсандман. Бу мавсум биз учун осон эмас – жамоамизда кўплаб янги футболчилар бор.
Уларнинг барчаси ажойиб, лекин уларга мослашиш учун вақт керак. Бир-биримизга ўрганиб олсак, келажакда ҳаммаси яхши бўлади", – деди Муҳаммад Салах TNT Sportsга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпул" Англия чемпионатидаги сўнгги тўрт ўйинида мағлубиятга учраган эди.
Салах: "Биз муҳим ғалабага эришдик"
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар