Салоҳ Премер Лигада Рунининг рекордини такрорлади

Салоҳ Премер Лигада Рунининг рекордини такрорлади

“Ливерпул” ҳужумчиси Муҳаммад СалоҳАстон Вилла”га қарши ўйинда ҳисобни очди. Мисрлик футболчи “қизиллар” сафида барча мусобақаларда 250-голини урди.

Бу гол ўйиннинг 45-дақиқасида қайд этилди. Squawka маълумотларига кўра, Салоҳ Премер Лигада бир клуб сафида амалга оширилган самарали ҳаракатлар бўйича Уэйн Рунининг рекордини такрорлади — 276.

Машҳур инглиз ҳужумчиси ушбу натижага “Манчестер Юнайтед” сафида эришган эди. Муҳаммад Салоҳ “Ливерпул” шарафини 2017 йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда.

Уэйн Руни эса 2004 йилдан 2017 йилгача “қизил иблислар” сафида тўп сурган. “Ливерпул” ва “Астон Вилла” ўртасидаги бугунги учрашувнинг матнли онлайн трансляцияси LiveResult.ru порталида олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар