date

Реал Валенсияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Реал Валенсияни йирик ҳисобда мағлуб этди
Испания Ла Лигасининг 11-турида "Реал Мадрид" ўз майдонида "Валенсия"ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Учрашув 1-ноябр куни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтди.

Хаби Алонсонинг шогирдлари илк бўлимдаёқ рақибини енгиш учун етарли устунликни қўлга киритишди. 19-дақиқада "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе пенальтидан ҳисобни очди.

Орадан ўн дақиқа ўтиб, Мбаппе яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўз дублини расмийлаштирди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида эса Жуд Беллингем ажойиб зарба билан ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди.

Иккинчи бўлимда "Реал" кўпроқ кучини тежашга ҳаракат қилди. Шунга қарамай, 82-дақиқада Альваро Каррерас рақиб жарима майдони яқинидан аниқ зарба йўллаб, жамоасининг тўртинчи голини киритди.

Шу тариқа, "Реал Мадрид" ишончли ғалаба билан 3 очкони қўлга киритди ва Ла Лигадаги етакчиликни давом эттирди. Учрашув давомида Винисиус Жуниор пенальтидан фойдалана олмади ва Арда Гюлернинг зарбаси ҳам дарвозабон томонидан қайтарилди.

Шу билан бирга, "Реал" ўз кучини сақлаб қолиб, келаси ҳафта Чемпионлар лигасида "Ливерпуль"га қарши ўйин учун тайёргарлик кўрмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Реал Валенсияни йирик ҳисобда мағлуб этди