date

Коке: Жамоамиз ажойиб ўйнади

Коке: Жамоамиз ажойиб ўйнади
Мадриднинг "Атлетико" жамоаси ярим ҳимоячиси Коке Ла Лиганинг 11-турида "Севилья" устидан қўлга киритилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. "Жамоамиз ажойиб иш қилди.

Яна дарвозамизни "қуруқ" сақладик, бу биз учун жуда муҳим. Шу руҳда давом этишимиз керак", - дейди испан футболчиси ўйин якунида.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 1-ноябр куни бўлиб ўтган эди. Ҳозирда "Атлетико" ҳисобида 22 очко мавжуд бўлиб, жамоа турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ла Лигада пешқадамликни 27 очкога эга "Реал" жамоаси сақлаб турибди ва улар бир ўйин кам ўтказган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Коке: Жамоамиз ажойиб ўйнади