Мбаппе дубли билан ёрқин ғалаба қозонди

Килиан Мбаппе Ла Лига доирасида «Валенсия»га қарши учрашувда дубл қайд этиб, «Реал»нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. 26 ёшли ҳужумчи биринчи бўлимда икки гол урди ва 79-дақиқада захирага олинди. Учрашув олдидан Мбаппе томошабинларга «Олтин буца» мукофотини намойиш қилди ва Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси унвонини олди.

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лига доирасида "Валенсия" устидан қозонилган 4:0 ҳисобигаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. 26 ёшли футболчи учрашувнинг биринчи бўлимида дубл қайд этди, 79-дақиқада эса захирага олинди.
Ўйиндан олдин француз ҳужумчи томошабинларга яқинда қўлга киритган "Олтин бутса" мукофотини намойиш қилди, шунингдек, Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси унвонини олди. "Сантьяго Бернабеу" стадионида байрамона кеча ўтди.
Жамоанинг ажойиб иши. Шу руҳда давом этамиз.
Hala Madrid," – деб ёзди юлдуз футболчи ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда. Килиан Мбаппе ҳозирда Испания чемпионати тўпурарлар рўйхатида 11 учрашувда урилган 13 та голи билан пешқадамлик қилмоқда.































Изоҳлар 0
…