date

Мареска: Кайседо ва Родри дунёнинг энг яхшилари

Мареска: Кайседо ва Родри дунёнинг энг яхшилари
“Челси” бош мураббийи Энсо Мареска “Тоттенҳем”га қарши ўйиндан сўнг ярим ҳимоячи Мойсес Кайседони юқори баҳолади. Учрашувда “кўклар” мезбон жамоани минимал ҳисобда мағлубиятга учратди.

24 ёшли эквадорлик футболчи 34-дақиқада Жоао Педронинг голи учун пас берди ва бу гол ўйинда ягона бўлиб қолди. “Кайседо яна ўзининг қанчалик кучли эканлигини кўрсатди.

У юқори даражадаги футболчи. Унинг энг яхши сифати – камтарлиги.

Ажойиб йигит, доимо барчага ёрдам беришга тайёр. У ва Родри дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячилари”, – дейди Мареска Football.London нашрига берган интервьюсида.

“Челси” 10 турдан сўнг 17 очко тўплаб, Премьер-лига турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мареска: Кайседо ва Родри дунёнинг энг яхшилари