
Килиан Мбаппе Ла Лига доирасидаги "Реал Мадрид" ва "Валенсия" ўртасидаги шанба кунги ўйинда дубль қайд этди (4:0). 26 ёшли "Реал" ҳужумчисининг ҳисобида эндиликда бешта етакчи Европа чемпионатларида 235 та гол мавжуд.
Бу натижа билан у афсонавий "Арсенал" ҳужумчиси Тьерри Анрини (233 та гол) ортда қолдирди. Ушбу кўрсаткич бўйича француз футболчилари орасида ундан юқорида фақат Бернард Лякомб (255 та гол) ва Карим Бензема (281 та гол) жойлашган.
Бу ҳақда Stats Foot хабар берди. Мбаппе 2024 йил ёзида "Реал Мадрид" сафига қўшилган эди.
У Испанияга келишидан аввал Францияда "ПСЖ" ва "Монако" клубларида ўйнаган. Айни дамда Мбаппе Ла Лига тўпурарлари пойгасида 13 та гол билан етакчилик қилмоқда.
У бу натижани 11 та ўйинда қайд этди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар