
Каталониянинг "Барселона" жамоаси юлдузи Ламин Ямал ўзининг қиз дўсти Ники Никол билан ажрашганини маълум қилди.
"Биз ажрашдик, энди бирга эмасмиз. Хиёнатми? Йўқ, мен унга хиёнат қилганим йўқ.
Муносабатларимиз тугади, ҳаммаси шу," - дея 18 ёшли футболчининг сўзларини келтиради Sport.es. Transfermarkt портали Ямалнинг нархини 200 миллион еврога баҳолаган.
У "кўк-анорранглилар" билан 2031 йилнинг ўртасигача шартнома имзолаган. Жорий мавсум Ла Лига доирасида Ламин олтита ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва тўртта голли узатма амалга оширди.
Кейинги Ла Лига учрашувида "Барселона" "Эльче" клубига қарши майдонга тушади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар