date

Реал Мадриддан Алаба кетади

Реал Мадриддан Алаба кетади
Мадриднинг "Реал" клуби австриялик ҳимоячи Давид Алаба билан келаси ёзда хайрлашади. Бу ҳақда Tribal Football хабар берди.

Томонлар янги шартнома имзолашни режалаштирмаётгани айтилмоқда. 33 ёшли футболчи билан "қироллик" клубининг амалдаги шартномаси ушбу мавсум охирида якунланади.

Шу сабабли, Давид испаниялик грандни эркин агент сифатида тарк этади. Жорий Испания чемпионати мавсумида Алаба атиги учта учрашувда майдонга тушди.

Ла Лига доирасида 11 ўйиндан сўнг Хаби Алонсо бошчилигидаги жамоа 30 очко тўплаб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Сўнгги ўйинда мадридликлар ўз майдонида "Валенсия"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Реал Мадриддан Алаба кетади