
Мадриднинг "Атлетико" жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне "Севилья" устидан 3:0 ҳисобида қозонилган йирик ғалабадан кейин матбуот билан суҳбатда бўлди. Ушбу ўйинда Хулиан Алварес, Тиаго Алмада ва Антуан Гризманн гол уришди.
"Мен Руджерининг ўйинидан, марказий ҳимоядаги Ганцконинг ҳаракатларидан ва ярим ҳимоядаги Баэнанинг ўйинидан жуда мамнунман. Аммо биз бундан ҳам юқори натижалар излаяпмиз.
Мен бу ерда тўхтаб қолмоқчи эмасман, ҳар бир футболчидан энг яхши натижани олишга ҳаракат қиламиз, сабаби улар жуда истеъдодли," - деди Симеоне "Into the Calderon" нашрига берган интервьюсида. "Биринчи бўлимдан кейин гол ура олмаганлигимиздан ҳавасламиз пир бўлди.
"Севилья" кучли ҳимояланди, бизда 2-3 имконият бўлди, лекин гол киритишнинг имкони бўлмади. Бу бизни бираз хафа қилди, лекин босимни давом эттиришимиз керак эди.
Пенальти рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда ёрдам берди, ўзгаришларимиз эса кўпроқ бўш жой ва имкониятлар яратди, натижада кучли иккинчи бўлим ўтказдик," - дея қўшимча қилди мураббий. Ҳозирда "Атлетико" 22 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
"Севилья" эса 13 очко билан ўн биринчи ўринга жойлашган.
Симеоне: Пенальти ўйинни очишда ёрдам берди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар